Остонада янги темир йўл вокзали мажмуаси қурилмоқда

Жамият 22 Декабрь 2015 1802

Қозоғистон пойтахти Остонада янги темир йўл вокзали биноси қурилиши давом этмоқда. Бу вокзал Мустақиллик саройи орқасида, Мингйиллик хиёбонида жойлашади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар марказидаги матбуот-анжуманда “Казахстан темір жолы” АЖ президенти Асқар Мамин маълум қилди.

“Бугунги кунда қурилиш бошлаб юборилган, бинонинг синчи йиғилмоқда. Мен бу объектда 19 декабрда йиғилиш ўтказдим”, деб айтди Мамин. Мамин йўловчи оқими ортгани сабабли амалдаги вокзал деярли ўз қувватларини ишлаб бўлганини қайд қилиб ўтди.

Объектдаги асосий ишларни 2016 йил охирига етказиш режалаштирилмоқда, бино қурилишининг дастлабки нархи 50-60 млрд тенгега баҳоланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар