2015 йилнинг 24-25 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ делегацияларининг сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади.

Делегацияларга ташқи сиёсат идораларининг раҳбарлари ўринбосарлари бошчилик қилади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Аввал хабар қилинганидек, ушбу сиёсий маслаҳатлашувлар 2015 йилнинг 17-18 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган, бироқ учрашув муддати кейинга қолдирилган эди.