ПФЛ: "Пахтакор" қарздорликни ёпмаса, олий лигадан четлатилади

Спорт 22 Декабрь 2015 5782

Бугун Ўзбекистон футбол федерациясида йил якунлари ва келаси йил режалари борасида катта йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, йиғилишда "Пахтакор" клуби футболчиларнинг маошидан қарзи борлиги таъкидланган. Агар 29 декабргача клуб маошни узиб бермаса, Олий лигадан четлатилиши айтилган.

"Пахтакор" жамоаси вакиллари диққатига, агар 29 декабрга қадар клубдаги қарздорликни ёпмасанглар олий лигадан четлатиласизлар!" - деган ПФЛ бош директори Магометов.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов октябрь ойида ЎзПФЛ клублари раҳбарлари ва мураббийлари билан учрашувда келишилган ўйинлар учун кескин чоралар кўрилишига ваъда берганди.

Йиғилиш вақтида жорий мавсум учрашувларидан бири, "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви келишилган деб топилганди.

“Энди “Пахтакор” нега жазоланмади?” деган саволларга жавоб бериб ўтсам: йил якунларига кўра “Пахтакор” шундай жазоланадики, футбол ишқибозларини қинғир ўйинлар билан алдаш уёқда турсин, бу ҳақда хаёлига ҳам келтирганлар ҳам тавба қилади”, деганди у.

Мавсум якунлангач, "Пахтакор" бош мураббийи Нўмон Ҳасанов жамоа аъзолари анчадан вақтдан бери маошларни олмагани ҳақида билдирганди.

"Пахтакор" 11-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар