Шимолий Корея томони яриморолдаги жануб ва шимол корейсларини ажратиб турган деворни олиб ташлаш ташаббуси билан чиққан. Бу ҳақда шимолликларнинг элчихонасига асосланган ҳолда "Интерфакс" нашри хабар берган.

Хабар қилинишича, шимолликлар бу бетон деворнинг олиб ташланиши "икки миллатнинг бирлаштирилиши" жараёнини тезлаштиради, деб ҳисоблашади.

"Бу Шимоли-шарқий Осиёдаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини таъминлайди", дейилган шимолликлар элчихонаси хабарида.

Бундан ташқари, Пхеньян КХДР ва АҚШ ўртасида тинчлик сулҳи тузилишига чақирган.

Шу билан биргаликда Шимолий ва Жанубий Корея бирлашуви ГФР ва ГДРнинг бирлашишидан фарқланиши айтилган.

Маълумот учун, икки давлат ўртасида тўсиқ сифатидаги девор 1979 йилда қуриб битказилган. Унинг узунлиги умумий ҳисобда 240 километрни ташкил қилади. Уни Пханмунжом қишлоғи яқинидаги ягона йўл орқали кесиб ўтиш мумкин.