Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Кремль сайтида айтилмоқда.

Таъкидланишича, томонлар Яқин Шарқдаги вазиятни, жумладан авваламбор Сурия ихтилофи муаммосини муҳокама қилдилар.

“Владимир Путин БМТ номи остида Суриядаги томонлар ўртасида музокаралар бошлашнинг муқобилсизлиги ва ИШИД ва Сурияда ҳаракат қилаётган бошқа террорчилик гуруҳларига қарши муросасиз жангни давом эттиришга урғу берди”, дейилмоқда хабарда.

Қайд этилишича, Путин ва Нетаньяху турли даражаларда, жумладан аксилтеррорчилик йўналишида ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш мақсадида фаол суҳбатни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.