Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва “Газпром” ОАЖ бошқаруви раҳбари Алексей Миллер компаниянинг республика ҳудудларига газ етказиб бериши борасидаги ишларни муҳокама этишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, учрашув доирасида Қирғизистоннинг газ тақсимлаш тизимида, газ таъминоти объектларини реконструкция қилиш, мамлакатнинг истиқболдаги энергосекторларига инвестиция киритишда компаниянинг роли муҳокама этилган.

Шу билан Алмазбек Атамбаевнинг Россияга ишчи ташрифи ниҳоясига етган. Бугун президент Бишкекка қайтиб келади.