"Лестер" жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ўз шогирдларининг Англия премьер-лигасини ютиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

"Бундай мухлисларимиз билан фахрланса арзийди. Улар уйқуларида "Лестер"нинг чемпионликка эришганини кўришмоқда. Уларни уйғотиб юборишни истамайман.

Биз эркин ўйнашда давом этишимиз, ўз ўйинимиздан роҳатланишда давом этишимиз ва ортиқча босимни ҳис қилмасдан давом этишимиз керак. Агар бутун дунё сиз ҳақингизда гапираётган бўлса, сиз бундан хурсанд бўлишингиз ва ўйнашда давом этишингиз керак", деган Раньери.

Маълумот учун, "Лестер" АПЛнинг 17 туридан кейин 38 очко ишлаган ҳолда, иккинчи ўриндаги "Арсенал" жамоасини 2 очкога ортда қолдириб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ҳолбуки, жамоа 2014 йилнинг декабрь ойи охирида АПЛ турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турганди.