ИШИД жангарилари ҳар йили Афғонистонда тайёрланган гиёҳванд моддалари ташилиши жараёнида иштирок этиш орқали 200-500 млн доллар миқдорида даромад кўради. Бу ҳақда Россия Федерал Наркотик моддаларни назорат қилиш хизмати раҳбари Виктор Ивановга асосланиб, "Интерфакс" хабар тарқатган.

Унинг айтишича, ИШИД жангарилари сони 2014 йилнинг ёзидан буён Яқин Шарқ ҳудуди орқали гиёҳванд моддалари ташилиши ҳажми ортгани ҳисобига 4 баробарга кўпайган.

Ивановнинг қайд этишича, ҳар йили Яқин Шарқ ва Туркия йўналиши орқали Европа Иттифоқи ҳудудига 50 тонна миқдорида гиёҳванд моддалари кириб бормоқда.