Россия давлат думаси Федерал хавфсизлик хизматига чегарадан ўтаётган чет эл фуқароларининг террорчилик гуруҳларига алоқадор бўлиши хавфи сабаб уларнинг бармоқ изларини олиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Қонунга мувофиқ, ФХХ ходимлари террорчилик фаолияти билан шуғулланишда гумон қилинганларнинг биометрик маълумотларидан фойдаланиши, таснифлаши, тарқатиши ва йўқотиши мумкин бўлади.

Ҳужжат икки ўқилишда кўриб чиқили қабул қилинган.