Сурия ТИВ раҳбари 23-26 декабрь кунлари давомида Хитойга сафар қилади

Жаҳон 22 Декабрь 2015 1520

Сурия Ташқи ишлар вазири Волид Муаллим жорий ҳафта давомида Хитойга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Хитой ТИВ вакили Хун Лэйга асосланган ҳолда РИА Новости хабар тарқатган.

"Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Ининг таклифига биноан Сурия ТИВ раҳбари Волид Муаллим 23 декабрдан 26 декабргача Хитойда бўлади", дейилган хабарда.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат вазирлари учрашувида Хитойнинг Суриядаги вазиятга муносабати билдирилади ва бу вазиятни ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинади.

Бундан олдинроқ, Хитой Сурия мухолифатини мамлакатдаги сиёсий инқирозни ҳал қилиш бўйича ўтказиладиган музокарадаги асосий иштирокчи томон сифатида тан олганди.

Қайд этиш керакки, БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқига эга 5 аъзосидан бири бўлмиш Хитой вакили Суриядаги вазиятнинг иккинчи муҳокамаси ўтказилган Вена учрашувида қатнашганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар