Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган “Мунозара” дебат ўйинларининг янги мавсумдаги саралаш босқич ўйинлари “Интернетни чеклаш фойдадан кўра зарар” мавзусида ташкил этилди. Факультет талабаларидан ташкил этилган 8та жамоа аъзолари тасдиқ ва инкор позицияси бўйича ўзларининг фикр мулоҳазаларини ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларга етказиб беришди.

“Мунозара” дебат ўйинларининг саралаш босқичида 8та жамоа таркибида 24 нафар ва томошабин сифатида талбалардан 300 нафарга яқини иштирок этди. Саралаш босқич ўйинларида Тошкент давлат юридек университетидан Ё.Юсупова, Тошкент давлат аграр университетидан И.Сафаров, Тошкент давлат шарқшунослик институтидан А.Азизов ҳамда А.Жўраев ҳакамлик қилишди ва “Imkon”, “Аristokrat”, “Dream Team” ҳамда “Muxandis” жамоалари юқори натижага эришди.

“Мунозара” дебатнинг кейинги босқич ўйинларида “Қишлоқларда яшаш шаҳарларда яшашдан қулай” ва “Экологик муаммо иқтисодий муаммодан муҳим” мавзулари муҳокама марказида бўлади.