Кун.уз сайти одати бўйича сўнгги соатларда дунёда ва юртимизда содир бўлган асосий воқеаларни эслатиб ўтади.

Путин: Россия ва Қозоғистон ўртасидаги келишувлар икки давлат иқтисодиётларига зарбадан қутулиб қолишга имкон берди

“Ишончим комилки, агар бизда биз аввал келишиб олган ва бугун ишлаётганларимизнинг барчаси бўлмаганда, унда бизнинг иқтисодиётларга зарба бугундагидан анча кучлироқ бўларди”, деб айтди Путин.

“Эътироф-2015” миллий мукофоти совриндорлари номи маълум бўлди

21 декабрь куни Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф-2015” миллий мукофоти совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 23та номинация бўйича ғолиблар номи эълон қилинди.

«Ўзавтосаноат» АК маҳсулотлари Шимолий Африка ва Форс кўрфази давлатларига экспорт қилинади

9—11 декабрь кунлари Италия-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Луижи Иперти ва Турин шаҳри Савдо-саноат палатаси ташқи иқтисодиёт бўлими бошлиғи Кристиан Аванци раҳбарлигидаги Италия бизнес-миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.


Исроил ва АҚШ ракетага қарши ҳужум тизимини синовдан ўтказишни якунлади

“Якуний сарҳад” деб номланган синов АҚШнинг ракетага қарши мудофаа агентлиги билан бирга ўтказилди. Синов давомида тизим барча нишонларни аниқлади ва бартараф этди.

Обама: Трамп ташвишланаётган америкаликлардан “фойдаланмоқда”

Обаманинг фикрича, иқтисодий ва демографик ўзгаришлар АҚШ аҳолисининг баъзи гуруҳлари ўртасида қўрқув ва мавҳумликни келтириб чиқарди.