Toshiba корпорацияси ходимларининг учдан бир қисмини қисқартирмоқда

Иқтисодиёт 22 Декабрь 2015 1280

Toshiba корпорацияси молиявий ҳисобот билан боғлиқ можаро ортида ходимлари сонини қисқартириш ва Индонезиядаги заводини сотиб юборишга қарор қилди, деб айтилмоқда компания берган хабарда.

Toshiba’нинг Индонезиядаги телевизор ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқарувчи заводига Хитойнинг Skyworth компанияси харидор бўлиб чиқмоқда. Заводни сотиш бўйича битимни 2016 йил мартида ниҳоясига етказиш режалаштирилмоқда, унинг дастлабки нархи 25 млн долларга баҳоланмоқда. Харидор, шунингдек, Toshiba савдо белгисидан Хитойдан ташқари Осиёнинг бошқа давлатларида фойдаланиш ҳуқуқини олади.

Хабарда, шунингдек, 6,8 минг ишчи ёки корпорациянинг телевизор, шахсий компьютер ва маиший техника ишлаб чиқариш бўлимларидаги умумий ходимларнинг учдан бири қисқартирилиши маълум қилинмоқда.

Бундан ташқари, компания 2016 йил 31 мартда тугайдиган молиявий йилда 4,5 млрд доллар миқдорида зарар кўришини прогноз қилмоқда. Шунингдек, Toshiba’нинг бизнесидаги ўзгаришларга телевизорларни Япониядан ташқарида ишлаб чиқариши ҳам учрайди: энди ўзи телевизорларни ишлаб чиқара оладиган хорижий компанияларга телевизорларни ишлаб чиқариш учун лицензиялар берилади. Компания шунингдек маиший техника ва компьютерлар ишлаб чиқариш учун бирлашмалар ташкил этилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89633 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44733 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50415 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8826 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19687 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 240 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 460 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 385 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 349 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар