21 декабрь куни Туркияда футбол бўйича ҳаваскорлар лигасида ўта ёқимсиз воқеа содир бўлди.

"Санайсор" жамоаси футболчиси "Даликаспор" жамоаси билан ўйин вақтида рақиб жарима майдончаси яқинида ҳимоячига қўполлик ишлатди ва уни йиқитди. Ҳакам эса воқеа жойига етиб келиб, қоидабузарни қизил карточка билан жазолади.

Ўзининг майдондан четлатилганига чидаб тура олмаган қоидабузар эса ўзи ишлатган қўполликдан кейин ерда ётган жабрланувчисини яна бир бор тепди. Бу сафар у рақибнинг оёқларига эмас, юзи аралаш бошига тепган.

Воқеа жараёни тасвири интернетга жойлаштирилган. Кейинги жараёнлар ҳақида маълумотлар йўқ.