Венесуэла президенти Pepsi заводини камомад яратишда айблади

Жаҳон 22 Декабрь 2015 1450

Венесуэла расмийлари Каукагуа шаҳридаги Pepsi заводи ходимларини қўлга олиб, сўроқ қилишди ва яна қўйиб юборишди. Венесуэла президенти Николас Мадуро завод раҳбарини товарлар камомадини сунъий равишда ушлаб туришда айблагани туфайли бу иш амалга оширилди.

Венесуэладаги энг йирик ичимлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири Empresas Polar’нинг Twitter ижтимоий тармоғидаги микроблоги орқали бу воқеалар тафсилотлари хабар қилинди.

Айтилишича, меҳнат вазирлиги ва полиция ходимлари Polar’га тегишли Pepsi заводига 18 декабрда келиб, ходимларни қўлга ола бошлаган. Илгарироқ завод хом ашё етишмовчилиги туфайли ишни тўхтатган эди. Мадуро эса компанияни бундай ишни атайлаб амалга оширишда айблаган эди.

Компания қўйилган айбловларни рад қилмоқда. Ўз навбатида, Мадуро буни мухолифат раҳбарлари ва хусусий компаниялар бошлиқлари эълон қилган иқтисодий урушнинг таркибий қисми деб ҳисобламоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар