Юлдуз Усмонова 30 йиллик ижодий фаолиятидаги 60-мусиқий альбомини тақдим этди

Маданият 22 Декабрь 2015 12981

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2015 йил ҳам одатга кўра йил сўнгида ўзининг янги мусиқий альбоми тақдимотини ўтказди.

“Мен сен билан қироличаман” номли янги альбом тақдимоти маросими 22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтди.

2015 йилнинг 12 декабрида 52 ёшни қаршилаган хонанда катта саҳнага 30 йил муқаддам кўтарилганди. У шу вақтгача ўзбек мухлислари учун 60та альбом тақдим этди. Сўнгги йилларда хонанда йилига иккита мусиқий альбом тақдим этишни одат қилган.

Унинг янги альбомида 18та тарона жой олган бўлиб, бу қўшиқлар яратилишида тажрибали ва маҳоратли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилинган.
Хусусан, хонанда продюсер Мансур Агалиев, овоз режиссёрлари Александер Кван, Машҳур Сатторов, Зокир Атабоев, мусиқачилар Абдурашид Усмонов, Асқар Ибрагимов, Хайрулла Ғофуров, Рустам Маҳкамов ва бошқалар билан ишлаган. Мусиқа раҳбари Бахтиёр Исманов бўлган.

Альбомга ном сифатида танланган “Мен сен билан қироличаман” қўшиғини у ўз қизи Нилуфар Усмонова билан дуэт тарзида куйлаган.

Альбомдаги "Мен бобомни соғиндим" ва "Мусофирлик нонин еганлар" номли қўшиқлари ижтимоий мавзуда бўлиб, уларда бугунги куннинг долзарб муаммолари акс этган.

Хонанда турмуш ўртоғига атаб "Ё Мансур" номли шўх таронани ижро этди.

Шунингдек, унинг "Самарқанд" номли янги қўшиғи кўпчилик учун ўзига хос ва ёрқин қўшиқ сифатида қабул қилиниши мумкин. Бу қўшиқда у Самарқанд заминидан етишиб чиққан замона қаҳрамонини тараннум этади.

"Соҳибқирон давлат тузган замони,
Оламнинг сайқали бўлган Самарқанд.
Яна шу заминга берди даҳони
Шу элда туғилди темурий фарзанд.
Эй Соҳибқиронга муносиб ворис,
Қуллик халқ бошида бўлганда бало
Истиқлол байроғини қўлга олдингиз,
Ҳуррият олинур, берилмас асло.
дея куйлайди Юлдуз Усмонова.

Kun.uz сайти ушбу тадбирдан репортаж тайёрлади. Бу репортаж билан яқин вақт ичида танишишингиз мумкин бўлади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар