ЮНЕСКО 2016 йилни Аҳмад Яссавий йили деб эълон қилди. Бу ҳақда Туркиянинг қатор нашрлари хабар бермоқда.
ЮНЕСКОнинг Туркия миллий комиссияси раҳбари Ўжал Ўғузнинг таклифи билан 2016 йилда Аҳмад Яссавий вафотининг 850 йиллиги, Фуад Кўпрулу вафотининг 50 йиллиги муносабати билан 2016-2017 йиллар шу маданият арбобларига бағишланади.

Ушбу саналарнинг халқаро миқёсда нишонланиши муносабати билан махсус логотип яратилади.
“Меҳмет Фуад Кўпрулу ўзининг “Турк адабиётидаги биринчи сўфийлар” номли китоби билан Аҳмад Яссавийни турк адабиёти контекстига киритди”, — деб таъкидлади Ўжал Ўғуз.
Тадбирлар ЮНЕСКОнинг Париждаги марказида, шунингдек, Қозоғистонда, Озарбайжонда, Қирғизистонда ва Россия Федерациясининг айрим туркий республикаларида ўтказилади.