“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси Қашқадарё вилоятида янги компрессор станциясини ишга туширди, қурилма Россия компанияси томонидан етказиб берилган, деб хабар бермоқда холдинг матбуот хизмати.  

Қурилиш “Алан” газ конини жиҳозлаш лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Холдинг маълумотларига кўра, лойиҳа газни Муборак газни қайта ишлаш заводига беришдан аввал қатлам энергияси камайиб кетиши шароитида конда газни қазиб олиш босимини қўллаб-қувватлашга имкон беради.       

Йилига 5 млрд куб метр қувватга эга компрессор станцияси асосий технологик қурилмаси етказиб берувчиси Россиянинг “Казанское моторостроительное производственное объединение” ОАЖ бўлди.

178,3 млн долларлик лойиҳани молиялаштириш “Ўзбекнефтегаз”нинг шахсий маблағлари (89,2 млн доллар), Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити (53,5 млн доллар) ва ўзбек банклари кредитлари (35,6 млн доллар) ҳисобига амадга оширилди.

“Алан” кони 1970-йилларнинг иккинчи ярмидан ишлатилиб келинади. Унинг захиралари ошкор этилмайди. “Ўзбекнефтегаз” қувватлари йилига 70 млрд куб метр табиий газ ва 8 млн тонна суюқ углеводород олишни таъминлашга имкон беради.