Уэсли лақабли “қароқчи мушук” Instagram ижтимоий тармоғи юлдузига айланди. Daily Mail нашрининг ёзишича, бир кўзли Уэсли бошпанасиз жониворлар уйида бир неча ой бўлган, сўнг уни Айова штатида яшовчи аёл боқиб олган.

Риэнн Чарис Тейлор iPhone Life Magazine’да муҳаррир ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Тейлор ўзининг уй жонивори учун ижтимоий тармоқда саҳифа очиб, ҳар куни мушукнинг номидан тўлдириб боради. Аёлнинг тан олишича, унга мушукнинг ўзига хос ташқи кўриниши ёқади ва у мушугининг бу хислатини барчага намоён этишга интилмоқда.

“Уэслининг аккаунти 15 ҳафта ичида тўплаган обуначилари сонидан ҳайратда қолдим, менинг обуначиларим сони унга нисбатан кам”, - маълум қилди Тейлор хоним.