“Уммон” гуруҳи йигитлари “Бекажон” газетасига берган интервьюсида қачон ва қандай шарт билан фонограммадан воз кечишларини маълум қилишди, деб ёзади Hozirchashu.com ресурси.

Йилдан йилга концерт дастурларида жонли ижродаги тароналарини ошириб келаётган хонандалар навбатдаги концерт дастурида ҳам бир нечта тароналарини ўз мухлисларига жонли тарзда куйлаб беришини айтиб ўтди.

Шу билан биргаликда "Уммон” гуруҳи йигитлари қачон фонограммадан воз кечади?” деган саволга гуруҳ аъзоси Зоҳид ҳеч иккиланмасдан “Қачонки ҳамма хонандалар фонограммадан воз кечганда”, дея жавоб берган.

“Хўш бу билан йигитлар нима демоқчи, улар ўзбек шоу бизнесида ҳеч қачон фонограмма йўқолмаслигига ишонишмоқдами, ёки бўлмаса барча санъаткорларни бирдамликда жонли куйлашга чақираябдими...?”, — деб савол беради метариал муаллифи.