2016 йилда Хитойда 3D-принтерлар сотуви ҳажми 2 баробар ортади

Технология 23 Декабрь 2015 1782

Ўтаётган йилда Хитойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 226 фоизга кўпроқ, яъни 77 минг дона 3D-принтерлар сотилган. IDC компанияси берган ҳисоботда қайд қилинишича, 2016 йилга келиб принтерларнинг савдоси ҳозиргига нисбатан 207 фоизга ўсиб, 160 минг дона қурилмани ташкил қилади.

«Бу турдаги қурилмаларни сотиш бўйича келгуси йилда Хитой АҚШдан ўтиб кетади, бироқ нарх борасида Қўшма штатлари кейинчалик ҳам лидер бўлиб қолаверади», - дея қайд этиб ўтган IDC таҳлилчиси Мо Миньи.

Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳозирча қиммат 3D-принтерларни сотиб олишга тайёр эмас. Шу боисдан унинг нархи Хитойда ҳозирча 5 минг доллардан ошмайди. Шу сабабдан юқори технологик моделлар учун АҚШ асосий бозор бўлиб қолаверади.

IDC ҳисоботида ёзилишича, 2020 йилга келиб 3D-принтерларнинг Хитойдаги савдоси йилига 440 минг донани ташкил қилиши кутилмоқда. Бунда унинг ишлаб чиқариш кучини модернизация қилиш зарур бўлади.

Маълумот учун, ҳозирги кунда мазкур қурилма аэрокосмик, тиббиёт ва автомобил саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Тез орада мусиқа асбоблари ва кийимлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар