АҚШда 2016 йилда Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд ҳақидаги баённома ратификация қилиниши мумкин

Жаҳон 23 Декабрь 2015 5029

АҚШ Давлат департаменти 2016 йилда АҚШ Конгресси сенати Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд ҳақидаги битимнинг баённомасини тасдиқлашга умид қилмоқда. Бу ҳақда журналистларга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Дэниэл Розенблюм маълум қилди.

“Биз бу битим билан жуда яхши танишмиз ва маъмуриятимиз бу келишувнинг ратификация қилинишини тавсия қилади. Биз сенатга буни тавсия қилдик, билганингиздек, бизда халқаро шартномаларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мураккаб тизими мавжуд”, деб айтди Розенблюм матбуот-анжуманда.

“Бир неча ой аввал маъмуриятимиз бу битимни сенатга тақдим қилган ва 2016 йилда у тасдиқланишига умид қиламиз... Биз бунга қарши сенатда ҳеч қандай мухолифатни кўрмаяпмиз”, деб қўшимча қилди Розенблюм.

Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд ҳақидаги битим 2006 йил 8 сентябрда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон томонидан Семипалатинскда имзоланган. Битим ядровий қуролга эга давлатлар томонидан имзоланиши учун очиқ бўлган баённомага эга. Ушбу баённомага кўра, уни имзолаган давлатлар битим иштирокчиларига қарши ядровий қурол ишлатмаслик ва уни ишлатиш билан таҳдид қилмаслик мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар