АҚШнинг Нью-Жерси штатида яшовчи Изабель Ла Перута исмли 7 ёшли қиз эльф (пари) ҳайкалчасини токчадан тўп билан уриб тушириб юборганидан кейин 911 қутқарув хизматига қўнғироқ қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Изабель “Токчадаги эльф” оммабоп болалар эртак китобида айтилишича, агар эльфга тегиб кетилса, рождество сеҳри йўқолади, дейилгани сабабли қўрқиб кетган.

Таъкидланишича, қиз шошилинч хизматларга телефон қилгани билгач, уларнинг уйига келмасликларини сўраган, чунки отасига қўнғироқ қиламан деб адашиб, 911 рақамига қўнғироқ қилиб юборган. Бироқ қоида бўйича, полиция кўнғироқ тушган уйга албатта бориши керак. Полиция зобитининг айтишича, у қизчани дув-дув йиғлаётган алфозда аниқлаган.

Қизнинг онасининг айтишича, унинг қизи полициячини уйидан яширинча ҳайдаб юбормоқчи бўлганда уйғониб кетган.

АҚШ оилаларида китоб токчасига эльф ҳайкалчасини ўтқазиб қўйиш анъанаси мавжуд бўлиб, у болаларнинг ўзларини тутишларини кузатиб ўтиради ва бу ҳақда Санта-Клаусга ҳисобот беради. Афсонага кўра, эльфга тегиш мумкин эмас, акс ҳолда унинг сеҳри йўқолиб қолади, бироқ у билан суҳбатлашса ва у орқали Санта-Клаусга сирларни етказса бўлади.