ФИФА президенти Йозеф Блаттер футболдан кетади. Бу ҳақда унинг ўзи 23 декабрь куни The Wall Street Journal нашри орқали маълум қилган.

"Мен футболдаги фаолиятимни якунлайман. Мен 27 май куниёқ ташкилотга бўлган ишончимни йўқотгандим. Ўша кунидан бошлаб америкаликлар ташкилот ишига аралаша бошлаганди. Улар ФИФАга мафия ташкилоти сифатида қарай бошлашди.

Мен ва Платинининг 8 йилга четлатилиши бутунлай асоссиз қарор. Швейцария қонунчилигига кўра, қотиллик амалга оширган ёки банкни ўмарганларга нисбатан шундай даражада қаттиқ жазо берилади.

40 йилдан ортиқ вақт давомида шу соҳада ишладим. Энди менинг футболдаги қиладиган ишларим қолмади", дейди 79 ёшли футбол функционери.

Эслатиб ўтамиз, Блаттер ва Платини 8 йилга футболдан четлатилди. Бундан ташқари, Блаттер 50 минг, Платини эса 80 минг евро миқдоридаги жаримага тортилган.

ФИФАнинг янги президентини аниқлаш учун сайлов 2016 йилнинг 26 февраль кунида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Блаттер биринчи марта 1998 йилда ФИФА президенти бўлганди. Шундан сўнг 2002, 2007, 2011 ва 2015 йилларда ҳам қайта сайланганди.

Блаттер 2018 йилги ЖЧ учун билетлар сотилишида порахўрликка қўл ургани гумон қилинмоқда

ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Блаттер ФИФА президентлигидан 90 кунга четлаштирилди

Блаттер: Мени ҳеч қандай асоссиз айблашди

Блаттер ва Платини 8 йилга футболдан четлатилди

Йозеф Блаттер CASга аппеляция беради

Блаттер: Октябрда ўлишимга бир баҳя қолганди

Путин: Блаттерга Нобель мукофотини бериш керак