ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг қайд этишича, ФИФА раҳбарлигига, шунингдек ЖЧ-2022 мезбонлиги учун АҚШ ва Қатар аризаларидан бирига овоз бериш жараёнларида УЕФА раҳбари Мишель Платинига нисбатан ҳурмати йўқолганини таъкидлаб ўтди.

«Платини менга Қатар учун овоз беришда эҳтиёт бўлишимиз кераклигини, чунки келгуси куни кўпчилик худдики ФИФА мезбонликни сотгани ҳақида гапириши мумкинлигини таъкидлаганди. Бир ҳафта ўтиб эса у ҳаммаси ўзгаргани ҳақида баёнот берди.

Мен ҳамма вақт ФИФАда бўлганимда жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳукумат тавсиясига биноан бўлиб чиқиларди. ФИФАда доим йирик ҳамкорлар ўртасида навбат бўлиб келган. Америкаликлар кетган – бошқаси келган. Аслида эса америкаликлар кетишни истамаган. Улар ФИФАдан кетишмаган ҳам.

Платинини мен Блаттер учун овоз бермагани ҳақида ҳаммага гапириб бермагунига қадар ҳурмат қилардим. Платини ва Жером Вальке ўртасида турли келишмовчиликлар бўлиб турарди. Уларнинг иккаласи ҳам ФИФА президенти бўлишни исташган», – дея Блаттердан иқтибос келтиради The Wall Street Journal.