АҚШга Диснейлендни томоша қилиш учун учаётган британиялик мусулмонлар оиласи самолёт бортига қўйилмади

Жамият 23 Декабрь 2015 3883

АҚШ хизматчилари Буюк Британияда яшовчи мусулмонлар оиласини Гатвик аэропортида самолёт бортига қўйишмади. Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон АҚШ ҳукуматидан ушбу ҳолат сабабларини тушунтирилишини талаб қилишини айтди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига бош вазир вакиллари маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, 15 декабрда 11 кишидан иборат мусулмонлар оиласи АҚШга учаётган самолёт бортига чиқарилмаган. Оила Диснейлендда ҳордиқ чиқармоқчи бўлган.

Лейбористлар партияси аъзоси Стелла Криси АҚШ ҳукумати рад этиш сабаби тушунтирилмаганини маълум қилди. Таъкидланишича, АҚШнинг Лондондаги элчихонаси ҳам изоҳ беришдан бош тортган.

Ушбу воқеа Дональд Трампнинг АҚШга мусулмонларни қўймасликни таклиф қилган гапи ортида хавотир уйғотмоқда.

Лондонлик имом Акмал Масрур АҚШга сафар уюштирмоқчи бўлганда унга ҳам нисбатан шундай қилинганини айтди. Унинг айтишича, элчихона вакиллари унинг самолётга чиқишига йўл беришмаган ва унинг аввал амал қилган визаси бекор қилинганини айтишган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар