«Лестер» жамоаси ҳужумчиси Англиянинг бошқа бир жамоаси «Челси» сафида пайдо бўлиши мумкин.

The Telegraph нашри хабарига кўра, лондонликлар жамоаси раҳбарияти 28 ёшли бу футболчини қишки трансферлар вақтидаёқ 30 миллион фунт эвазига харид қилиш режасини тузишган.

Нашрнинг ёзишича, «Лестер» Вардидан воз кечмоқчи эмас ва у билан битимни янгиламоқчи.

Қайд этилишича, бу футболчига «Челси»дан ташқари «Манчестер Сити» ҳам қизиқмоқда. «Шаҳарликлар» ўзларининг асосий ҳужумчиси Агуэро яна бир бор жароҳат олса, Вардини трансфер қилиш учун жиддий ҳаракат бошлаши айтилган.

Жорий мавсумда Варди АПЛнинг 17та ўйинида майдонга тушиб, 15та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилган.