Daily Mail британ нашри қандайдир жангарилар оқ пикапга ракета йўллаши, машина ҳайдовчиси эса жойидан қўзғалиб, зарбадан қочишга муваффақ бўлган видеони чоп этди. Тахмин қилинишича, воқеа Сурияда юз берган.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, машина олдидаги сариқ байроқ унинг “Ҳизбуллоҳ” ташкилотига мансублигини билдиради. Бу ташкилот Башар Асад томонда жангариларга қарши курашмоқда. Видео ихтилофнинг учинчи бир томони тарафдан олинган.

Видеода бошқарилувчи ракета машина томон узоқ вақт учаётгани ва машина ўз жойидан ракетани бошқарувчи оператор унинг йўналишини ўзгартира олиши учун вақти қолмагандагина шиддат билан қўзғалгани акс этган.

Ракета пикап ортидан бор-йўғи бир неча метрдан учиб ўтиб, портлайди. Нашр ҳайдовчи ким бўлишидан қатъи назар, “темир асабларга” эга эканлигини қайд қилмоқда.