Кун.уз сайти ўз ўқувчиларига охирги соатлар давомида дунёда содир бўлган асосий воқеаларни эслатиб ўтади.

АҚШда Россияга қарши янги санкциялар киритилди


Янги рўйхатга 34 нафар жисмоний ва юридик шахслар киритилди.

 

Саудия Арабистонида Трампга "уруш очишди"


Саудия Арабистонидаги китоблар дўконлари тармоғи ўз пештахталаридан Дональд Трампнинг китобларини олиб ташлади

 

Путин ва Нетаньяху ИШИДга қарши


Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбат ўтказди.

 

Пхеньян икки Корея ўртасидаги деворни олиб ташлашга чақирди


Шу билан биргаликда Шимолий ва Жанубий Корея бирлашуви ГФР ва ГДРнинг бирлашишидан фарқланиши айтилган.

 

Кремль АҚШ санкцияларига қарши муносиб жавоб қайтаришга ваъда берди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремль АҚШ томонидан киритилган санкциялар рўйхатини кенгайтирилишини нодўстона ва зиёнкор деб ҳисоблайди.