Forbes: “Трамп эффекти” Россияни ҳам гирдобига тортиб кетиши мумкин

Жаҳон 23 Декабрь 2015 13124

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг юқори рейтингларга эга бўлаётгани шуни кўрсатадики, одамларнинг профессионал сиёсатчилардан кўнгли қолиб бормоқда, негаки улар мамлакатни қарзга ботирди, ОАВни давлатга бўйсундирди, муҳожирлар муаммосини келтириб чиқарди, шу туфайли америкаликлар бундай ҳокимиятдан халос бўлмоқчи.

Forbes нашрининг ёзишича, Владимир Путиннинг рейтинглари юқорилигига қарамай, яқинда Россиянинг ҳам ўз Трамплари пайдо бўлиши мумкин.
Айтилишича, бундай таҳдид айнан Путинни қўллаб-қувватлаётган 85 фоиз аҳолидан келиб чиқмоқда.

Улар иқтисодий барқарорлик ва турмуш тарзининг ўсиши эвазига коррупцияга, давлат корхоналари раҳбарларининг хатоларига эътибор қаратмасликка тайёр. Агар Кремль бу ўзгаришларни таъминлаб берса, россияликларнинг 85 фоизи 2018 йилда ҳам Путинга овоз беришади.

Шунга қарамай, айни кунларда Путин режими “чок-чокидан сўкилмоқда”, Россиядаги инқироз поёнига етмоқда, деб ҳисоблашга ҳам асос йўқ. Россияликларнинг маошлари ва турмуш даражаси йилига 10 фоизга тушмоқда, инфляция даражаси эса 20 фоизга етди. Бундан ташқари, ТВга бўлган ишонч 80 фоиздан 40 фоизга тушиб кетди.
Агар яқин орада Кремль ўз ваъдаларини бажара олмаса, россияликлар бугунги ҳукуматдан воз кечади ва ўз Трампини топади.

Кўпроқ янгиликлар