Францияда сунъий юрак қўйилган учинчи бемор вафот этди

Жамият 23 Декабрь 2015 5125

Францияда сунъий юрак қўйилган беморларнинг вафот этиши билан боғлиқ учинчи ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда биопротеза яратувчи Carmat компанияси расмий сайти хабар бермоқда.

74 ёшли бемор 18 декабрь куни оламдан ўтган. Унинг ўлимига сурункали буйрак етишмовчилиги туфайли нафас олишнинг тўхтаб қолгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Марҳумга сунъий юрак 8 апрель куни қўйилганди. Август ойининг сўнггида у уйига қайтариб юборилган.

Таҳлиллар унинг ўлимига биопротеза функциясида бирор-бир алоқадорлик бўлмаганини кўрсатган. Қайд қилинишича, беморда юракдан бошқа ҳам катта муаммолар, жумладан буйрак етишмаслиги хасталиги мавжуд бўлган.

Франция сунъий юрак қўйилган иккинчи бемор жорий йилнинг май ойида вафот этганди. 69 ёшли эркак шифохонага қон айланиш тизимининг яхши фаолият олиб бормагани туфайли учун олиб келишган. Шифокорлар унинг сунъий юрагини алмаштиришган, бироқ беморнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи топилмаганди.

Carmat сунъий юракларини ўрнатиш бўйича дастлабки жарроҳлик амалиёти 2013 йилнинг 18 декабрида бўлиб ўтган. 76 ёшли бемор операциядан 75 кун ўтиб ҳалок бўлганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар