Guardian: Саудия ИШИДга қарши кураш бўйича энг яхши иттифоқчига айланиши мумкин

Жаҳон 23 Декабрь 2015 4059

Ғарб сиёсатчиларини Саудия Арабистонини ИШИДни қўллашда ва ҳатто яратишда айблайвермасдан, у террорга қарши кураш бўйича энг яхши иттифоқчи эканлигини тушунмоғи лозим, деб ёзади The Guardian нашри.

Мақола муаллифининг фикрига кўра, Саудия бир қатор иқтисодий ва мафкуравий сабабларга кўра ИШИДни йўқ қилишдан манфаатдордир.

Кўплаб таҳлилчилар саудияликлар ИШИД билан бир хил эътиқодда - салафийликда, деб янглишади. Аслида ИШИД жангарилари хорижийлар (хаворижлар) ҳисобланади. Уларнинг мафкураси ўз ичига ғайридинларни ўлдириш, рақибларини қийноққа солиш сингари қарашлари ичига олади. Саудияликларга эса бундай қарашлар ёт. Шу тариқа, Риёднинг ИШИДга қарши кураши кўп жиҳатдан диний асосга ҳам эгадир, деб хулоса қилади журналист.

Бундан ташқари, жангарилар халифалик яратиш иддаолари билан юрибди, ислом дунёсининг маркази бўлган Саудия эса бунда унинг асосий нишони ва душманига айланади. Шу тариқа, муаллифнинг фикрича, ИШИДни енгишнинг энг самарадор ва балки ягона йўли Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилишдир.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар