Германиянинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда Англиянинг «Манчестер Сити» клубини бошқаради.

44 ёшли мутахассис билан «шаҳарликлар» тузган битим борасида Германиянинг Kicker нашри Англиядаги ўзининг ишончли манбаларига таяниб хабар берган.

Хабар қилинишича, инглиз клуби Гвардиола билан 2014/15 йилги мавсум бошланишидан олдин музокараларни бошлаб юборган.

«Сити» раҳбарияти таркибида Гвардиола билан «Барселона»да бирга ишлаган Ферран Сориано ва Чики Бегиристайн фаолият кўрсатиши ҳам янги битимга асосий рол ўйнаган.