Kia компанияси Sportage кроссоверининг “Икс одамлар” фильмининг қаҳрамонларидан бири бўлган Мистик шарафига ясалган версиясини таклиф этди. Автомобиль картинанинг “Икс одамлар: Қиёмат” деб аталган 2016 йилнинг майида катта экранларга чиқадиган навбатдаги қисмининг промо-кампанияси доирасида ишлаб чиқилди.

Машинанинг оммавий тақдимоти Australian Open теннис бўйича Австралия очиқ чемпионатида ўтказилади.
Янги машина “Икс одамлар” учун ясалган иккинчи транспорт бўлади. Ўтган йили франшизанинг навбатдаги қисми учун компания Sportage’нинг Росомаха услубидаги дизайнини ҳозирлаган эди.

Махсус версия презентациясини Kia маркаси элчиси, машҳур теннисчи Рафаэль Надаль ўтказади.
Бунга қадар Kia комикслар чиқарувчи DC Entertainment компанияси билан ҳамкорликда Бэтмен, Супермен, Уондервумен, Флэш, Аквамэн, Киборг ва Яшил Чироққа бағишланган машиналарни чиқарган эди. Барча машиналар кейинчалик ким ошди савдолари орқали сотилган эди.