«Манчестер Юнайтед»нинг етакчи футболчилари ван Гаалга эътирозларини билдиришди

Спорт 23 Декабрь 2015 2925

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби етакчи футболчилари АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Норвич»га қарши учрашувдаги мағлубиятдан (1:2) кейин жамоа бош мураббийи Луи ван Гаал билан бирга инқироз вазиятидан чиқиш режасини муҳокама қилишган.

The Daily Mail нашрининг берган хабарига кўра, голландиялик мутахассис билан учрашувда Уэйн Руни, Майкл Кэррик, Крис Смоллинг ва Хуан Мата иштирок этишган. Улар мураббийнинг машғулотлар процесси, ортиқча қаттиқ режим ва учрашув пайтида тактикадан норози бўлишган.

Футболчиларнинг фикрига кўра, жамоадаги жароҳатларнинг кўпайишига машғулотлар жараёнидаги ортиқча юкламаларнинг кўплиги сабаб бўлмоқда. Шу мақсадда улар ван Гаалдан машғулотлар пайтида юкламаларни қисқартиришни сўрашган.

Бундан ташқари, қайд қилинишича, ван Гаалдан асосан испаниялик Мата ва Андер Эррералар норози бўлишмоқда. Улар Евро-2016 мусобақасида терма жамоа сафидан жой ола билмай қолишдан чўчишмоқда.

Газетага кўра, ван Гаал футболчиларнинг талабини тўғри қабул қилган ва томонлар мавсумни муваффақиятсиз якунламаслик учун келишиб ишлаш бўйича оғзаки битимга келишган.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» бу мавсумда Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига чиқишни уддалай олмади, шунингдек 17-турдан кейин АПЛда 5-ўринни эгаллаб турибди.

Олдинроқ, ван Гаал бўлажак иккита ўйиндан бирида мағлубиятга учраган тақдирда истеъфога чиқарилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар