Москвада ниқобли шахс депутатнинг устига бир челак ахлат тўкиб юборди

Жаҳон 23 Декабрь 2015 3057

Рент ТВ телеканалининг маълум қилишича, Москва шаҳар маъмурияти депутати Лариса Соломатинага ниқобли эркак ҳужум қилган. У аёлни уйи яқинида кутиб турган, амалдорнинг яқинлашиши билан унинг устига ахлат тўла челакни ағдариб юборган.

“Соат 19ларда йиғилишдан қайтаётган эдим. Уй четида жингалаксоч шахс турарди, ертўла оғзида. Унинг ёнида эса челак турганди. Ёнидан ўтаётганимда ўнг тарафдан юзимни нимадир куйдирди.

Бу нима бўлганини тушунмадим. Шундан сўнг устимдан нимадир тўкворишди. Юзимга баллончадан қалампир сепганларини кейинроқ билдим”, - ҳикоя қилади депутат.
Ҳужумчининг ташқи кўринишини 61 ёшли аёл тасвирлаб бера олмади. Айни пайтда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар