NASA агентлиги InSight Марсга парвоз лойиҳасини вақтинчага тўхтатди

Жаҳон 23 Декабрь 2015 1229

NASA Америка космик агентлиги вазифаси Марс сайёрасига тадқиқот ускунасини олиб боришдан иборат бўлган InSight миссиясини бир қанча муддатга тўхтатди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Синовлар чоғида SEIS сейсмомарказини қўшимча текшириш зарурлигини кўрсатди. Боиси, Марс муҳитига яқинлашишда текширув ўтказишга мўлжалланган мазкур ускунада носозлик мавжудлиги аниқланган. Агентлик мутахассисларининг таъкидлашича, ускунадаги барча тизимларнинг тўлиқ ишлаши миссиянинг энг муҳим шарти ҳисобланади.

Парвоз учун энг қулай вазият эса 2016 йилнинг 4-30 март кунлари кузатилади. Кейинги имконият эса орадан 26 ой ўтганидан сўнг қайд этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг август ойида Гавайи оролидаги Мауна-Лоа тоғида “Марсда яшаб қолиш” лойиҳасига старт берилган эди. Унда олти киши бир йил давомида диаметри 11, баландлиги 6 метр бўлган гумбаз ичида тоза ҳаво ва одатий таомлардан маҳрум ҳолда яшаши лозим.

Кўпроқ янгиликлар