«Реал» бош мураббий Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқариши мумкин.

"Реал" Испания чемпионатининг 16-тури доирасида «Райо Вальекано» устидан йирик ҳисобда (10:2) ғалаба қозонганига қарамай, 55 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилиши ва 30 декабрь куни «Реал Сосьедад»га қарши ўйинга жамоани бошқа мураббий тайёрлаши мумкин, дея хабар бермоқда Cadena SER.

Манбага кўра, жамоа ва Бенитес ўртасида якуний келишмовчилик юзага келган ва футболчилар мураббийнинг клубда қолишини исташмаяпти.