АҚШ президенти Барак Обама қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоевни 2016 йили Вашингтонда ўтадиган аксилядровий саммитга таклиф қилди.

“Кейинги йили март ойининг охирида Вашингтонда ядровий хавфсизлик бўйича йирик саммит ўтказилиши режалаштирилмоқда. Давлатимиз раҳбари аксилядровий ҳаракатнинг фаол иштирокчиси сифатида АҚШ етакчиси томонидан ушбу саммитга таклиф қилинган”, - деди мамлакат ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов.

Унинг сўзларига қараганда, 2016 йил апрелида Туркияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтади, унда Қозоғистон ҳам бошқа аъзолар қатори иштирок этиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишга ўз ҳиссасини қўшади.