Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Москвада МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон 23 Декабрь 2015 2064

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси 23 декабрда Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг 69-йиғилишида иштирок этади.

Кенгаш ишида, шунингдек, Россия, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон мудофаа вазирликлари делегацияси иштирок этади.

Йиғилиш ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, йиғилиш натижаларига кўра ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бирлашган тизими, алоқа тизимини ривожлантириш, гуманитар минасизлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳарбий ходимларни ўқитиш, тезкор ва жанговор тайёргарлик бўйича биргаликдаги тадбирлар, МДҲ форматида ҳарбий-спорт тадбирларини ўтказиш масалалари бўйича ечимлар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги бундай учрашув 2015 йил 3 июнда Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтганди. Ўшанда МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини маъқуллаб, 2016 йил учун МДҲга аъзо давлатлар қуролли кучларининг биргаликдаги тадбирлари режасини тасдиқлаганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар