17 декабрь куни ҳукумат қошидаги ижтимоий тадқиқотлар институтида 2015 йили Ўзбекистонда ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида мустаҳкам оила ва репродуктив соғлиқни шакллантириш омиллари” мавзуидаги социологик тадқиқот якунларини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадқиқот институт тарафидан БМТ фонди кўмагида ўтказилди. Тадқиқотга соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлик қилди.

Ўтказилган тадқиқот якунларига кўра республика аҳли оила институтининг давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватланиши ижобий тажриба деб баҳоламоқда. Ёши улуғ авлод сақлаб қолган миллий қадриятлар ёш авлод тарбиялашга ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, оилалар, оналар ва болалар соғлиғини асрашга қаратилганини, бу ташаббуслар аҳоли томонидан қўллаб-қувватланаётганини кўрсатмоқда.

Мамлакатда миллий қадриятлар сақланаётгани, маҳаллий аҳоли менталитети никоҳ ва оиланинг ноанъанавий шаклларини қабул қилмаслиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.