Ўзбекистоннинг бош арчаси 28 декабрда очилади

Ўзбекистон 23 Декабрь 2015 5091

Мамлакатимизнинг бош майдони – “Мустақиллик” майдони, Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги “Roison elektroniks” корхонаси олди ҳудуди ва “Хадра” майдонида 28 декабрдан эътиборан катта байрам тантаналари бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳар уч манзилда арчаларни ўрнатиш, савдо шохобчалари, турли аттракционларни жойлаштириш ишлари авжида.

Мутахассисларнинг маълумот беришларича, “Мустақиллик ва эзгулик” аркаси олдида шу ҳафта якунига ясатиб бўлиши режалаштирилаётган арчанинг бўйи 26, диаметри 9 метрни ташкил қилади. Арча 1800 дона ўйинчоқ ҳамда “Тошшаҳарнур” ДУК томонидан чироқлар маржони (гирлянда) билан безатилади. Шунингдек, майдонда 24 та безатилган савдо ва 15 та енгил савдо шохобчалари хизмат кўрсатади.

Байрам кунлари майдонларда юртимизнинг таниқли санъат усталари, ёш ижрочилар ва албатта, театрларнинг актёрлари иштирокида байрамона, театрлаштирилган дастурлар ташриф буюрувчиларга хушнудлик улашади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар