Россиялик мухолиф сиёсатчи, ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийга қўйилган янги айблов мамлакат президентининг муқаддам эълон қилинган авф этиш қарорига зид келмайди. Бу ҳақда Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди.

“Авф этиш тўғрисидаги қарорни маҳкумнинг мурожаати асосида давлат раҳбари қабул қилади, лекин тергов ҳаракатлари ёхуд халқаро қидирувга бериш ҳақидаги қарорни давлат раҳбари қабул қилмайди, бу қарорни тергов органлари қабул қилади”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Илгари хабар қилинганидек, Ходорковский Нефтеюганск ҳокимини ўлдиришда айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди. Бу Ходорковскийга қўйилаётган учинчи айбловдир.