Полиция зобити томонидан отилиб, ҳаракатлана олмай қолган эркак Калифорния федерал ҳакамлик суди қарорига кўра 11.3 млн доллар товон пули олди.

Воқеа 2014 йилнинг 3 январь куни содир бўлган эди. Аслан вьетнамлик бўлган Хунг Лам Сан-Хосе шаҳрини судга бериб, полиция бошлиғи бўлган зобит унга қарата ўқ узганини, бунинг оқибатида у бир умрга мажруҳ бўлиб қолганини маълум қилди.

“Полиция зобитининг куракда турмайдиган ўзбошимчалиги Хунг Ламни бир умр ногиронлар аравачасига михлаб қўйди”, - дейди даъвогарнинг адвокати Жон Баррис.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Эрик Гарнер исмли америкалик эркак полиция томонидан отиб ўлдирилгани туфайли унинг оиласига 5.9 млн доллар товон пули ўтаб берган эди.

Охирги йилларда полициянинг бу каби хатти-ҳаракатлари жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Айниқса қурбонларнинг катта қисми қора танли эканлиги ирқчилик борасидаги саволларнинг кўтарилишига замин яратмоқда.