Интернетни ривожлантириш институти директори, LiveInternet компанияси эгаси ва директори Герман Клименко Россия президенти Владимир Путиннинг интернет бўйича маслаҳатчисига айланди. Бу ҳақда РБК нашри хабар бермоқда.

Клименко президентнинг таклифини қабул қилгани ҳақида нашрга шахсан хабар қилган. Шунингдек, бу унинг учун “кутилмаган” таклиф бўлганини таъкидлаб ўтди.
“Дўстларимнинг бари бир ҳазилни билади – агар мени Путин чақирса, мен бораман. Таклифни қабул қиладиган кўринаман”, - унинг сўзларини келтиради нашр.