Путин ва Медведевнинг устози, ҳуқуқ бўйича таниқли мутахассис Валерий Мусин вафот этди

Жаҳон 23 Декабрь 2015 5377

Санкт-Петербург давлат университети профессори Валерий Мусин 22 декабрда 76 ёшида вафот этди.

Мусин Россия ва хорижда фуқаролик, денгиз ва халқаро-хусусий ҳуқуқ, фуқаролик жараёни, ташқи савдонинг ҳуқуқий муаммолари соҳасида таниқли мутахассис ҳисобланган.

2009 йилдан “Газпром”нинг директорлар кенгашига мустақил директор сифатида кирган, 2004 йилда Россия Фанлар академияси мухбир-аъзоси этиб сайланган, Европа инсон ҳуқуқлари судининг ҳаками бўлган.

Мусин 1939 йилда Ленинградда туғилган. 1967 йилдан Ленинград давлат университетида фуқаролик ҳуқуқи кафедрасида таълим берган. 1970-80-йилларда Россиянинг бўлғуси бош вазири Дмитрий Медведев ва президенти Владимир Путин Мусиннинг қўлида таҳсил олган.

“Ленинград давлат университетида мен диссертациямни ёзишни бошлаганман. Ўзимга илмий раҳбар қилиб, халқаро ҳуқуқ соҳасидаги энг яхши мутахассислардан бири Валерий Абрамович Мусинни танлаганман”, деб Путиннинг Мусин ҳақида “От первого лица. Разговоры с Владимиром Путиным” китобида айтган сўзлари бор.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар