Қозоғистон ҳарбийлари БМТнинг тинчликпарвар операцияларида иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда 23 декабрь куни ташкил этилган матбуот анжумани чоғида мамлакат ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, жорий йилда республикада қабул қилинган тинчликпарвар фаолият тўғрисидаги қонунда бу ҳолат қайд қилиб ўтилган.

“Қонуннинг моҳияти шундаки, Қозоғистон ўзининг БМТ олдидаги тинчликпарвар операцияларда иштирок этиш бўйича мажбуриятларини ҳурмат қилиши лозим, лекин шу пайтнинг ўзида у тинчликпарвар кучларимизни чет элга жўнатиш бўйича қарор қабул қилишга алоҳида масъулият билан ёндашади”, - таъкидлади Идрисов.

“Қозоғистон шу кунга қадар тинчликпарварлик салоҳиятини ривожлантириб борди”, - қўшимча қилди вазир.