Россия авиациясининг зарбаси натижасида Суриянинг Идлиб вилоятида жангариларнинг машғулот лагери йўқ қилинди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Идлиб вилояти Хабит аҳоли пункти ҳудудида Су-34 бомбардимончи самолёти томонидан Сурияга қўшни давлатлардан келган кўплаб тажрибали инструкторлар бўлган йирик машғулот лагери йўқ қилинди. Туркиядан бу ерга келаётган жангарилардан катта қисмини МДҲ давлатлари фуқаролари ташкил қиладиган лагер ҳақидаги ахборот Суриянинг ватанпарвар мухолифати вакиллари томонидан бир ҳафта аввал олинган”, деб айтди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.