Россия марказий банки: рубль курсининг беқарорлиги 3 баробарга камайди

Иқтисодиёт 23 Декабрь 2015 4401

Россия миллий валютасининг курсидаги беқарорлик ва ўзгарувчанлик ўтган йилгига нисбатан 3 баробарга камайди. Бу ҳақда мамлакат марказий банки раиси Эльвира Набиуллина Интерфакс агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Курс шаклланишининг сузувчи тартиби Россия иқтисодиётига бугунги кунда жуда мос келади. Биз курс беқарорлиги аҳолини ҳам, бизнесни ҳам безовта қилаётганини тушуниб турибмиз. Лекин вазиятнинг кескинлиги пасаймаяпти”, - тан олди у.

Набиуллинанинг сўзларига қараганда, нефть нархлари барқарор бўлган тақдирда рублнинг ҳатто “сузувчи” курси ҳам бу қадар кўп ўзгаришларга учрамаган бўларди.
“Яна бир асосий омиллардан бири, менинг фикримча, диверсификация: иқтисодиётимиз кўпроқ диверсификацияга учраса, шу жумладан, экспорт диверсификациясига эришилса, курс барқарорроқ бўлади”, - таъкидлади Набиуллина.

23 декабрь ҳолатига кўра биржада 1 доллар 70.96 рублни (35 тийинга тушиш), 1 евро 77.46 рублни (63 тийинга тушиш), Brent русумли нефтнинг 1 баррели 36.47 долларни ташкил қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар