Турк амалдорининг Сурияда Россия авиациясининг парвозлари сони ҳақидаги хабардорлигини кўрсатувчи баёнотини Су-24М самолётининг йўқ қилиниши бўйича операция олдиндан режалаштирилганининг “расмий тан олиниши” деб ҳисоблаш мумкин, деб айтди вазирлик расмий вакили Игорь Конашенков.

Конашенковнинг айтишича, турк ОАВлари Туркия ҳукуматининг расмий вакили Нўмон Куртулмушга иқтибос келтирган ҳолда Россия авиациясининг Сурияда амалга оширган жанговор парвозлари ҳақида аниқ маълумотлар келтирилган баёнотни чоп этишди. Шу тариқа, Конашенковнинг айтишича, расмий Анқара россиялик ҳарбийлар АҚШга парвозлар ҳақида берадиган маълумотларни олишини кўрсатди.

“Куртулмушнинг бу сўзларини Туркиянинг Сурияда Россия самолётини йўқ қилиш ва россиялик ҳарбийларни ўлдириш бўйича олдиндан режалаштирилган операция ҳолатининг расман тан олиши деб ҳисоблаш мумкин”, деб айтди Конашенков.

“24 ноябрда турк қирувчи самолёти бизнинг Су-24 самолётига ҳужум қилганда Туркия бош штаби бизнинг самолётлар қаерда, қандай вақтда жанговор вазифани бажаришидан жуда яхши хабардор бўлган”, деб қўшимча қилди Конашенков.